«Қалам уч кишидан кўтарилди… ақли кетгандан то ақли қайтгунича», деган сўзларидир. Қалам кўтарилган киши мукаллаф бўлмайди. Чунки ақл таклиф ўрни ва тасарруфларнинг дуруст бўлиши шартидир. Халифа эса ҳокимият тасарруфларини юритади ва шаръий таклифларни амалга оширади. Шунинг учун унинг жинни бўлиши дуруст эмас.
Бешинчиси: Одил бўлиши керак. Фосиқ бўлиши дуруст бўлмайди. Зеро адолат халифалик битими боғланиши ва давом этиши учун лозим шартдир. Чунки Аллоҳ Таоло гувоҳнинг одил бўлишини шарт қилиб бундай деди.
وَأَشْهِدُوا ذَوَيْ عَدْلٍ مِّنكُمْ «Ва (ярашиб олиб қолаётган ёки ажрашиб кетаётган чоғларингда) ўзларингиздан (яъни, мусулмонлардан) бўлган икки адолат соҳибини гувоҳ қилинглар»[Талоқ: 2] Демак, гувоҳдан кўра улуғроқ бўлган халифанинг одил бўлиши аллақачон лозим бўлади. Чунки гувоҳнинг адолатли бўлиши шарт қилинган экан, демак халифанинг шундай бўлиши аллақачон шарт.
Олтинчиси: Ҳур бўлиши керак. Чунки қул хўжайинининг мулки бўлиб ўзича иш юритолмайди. Шундай экан бошқаларни аллақачон тасарруф қилолмайди. Демак одамларни бошқаролмайди.
Еттинчиси: Халифалик машаққатларини кўтаришга қодир бўлиши керак. Чунки байъат шуни тақозо қилади. Шунинг учун бу машаққатни кўтаришдан ожиз кимсанинг халифа бўлиши тўғри бўлмайди. Мана шулар халифа номига халифалик битими боғланиши шартларидир. Бу етти шартдан бошқа ҳеч қайси шарт – гарчи саҳиҳ нусусда келиб, афзаллик шарти бўлиши мумкин бўлса-да ёки саҳиҳ насс билан собит бўлган ҳукм остига кирган бўлса-да – инъиқод шарти бўлишга ярамайди. Чунки инъиқод шарти бўлиши учун бундай шарт эканлигига қатъий талаб
33-бет Бетлар:1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247
|